Kafedra tarixi

ТРАВМАТОЛОГИЯ-ОРТОПЕДИЯ, ХДЖ ВА НЕЙРОЖАРРОҲЛИК КАФЕДРАСИ

1920-йилда ташкил этилган

1926 йилда тиббиёт фани ўқув режасига травматология-ортопедия курси киритилиб, М.С.Астров суяк сили курсини ва катта ассистент      В.А.Доброхотов десмургия курси бўйича маърузалар ўқиган.

1930 йилда Республикада 30 ўринга мўлжалланган биринчи ортопедик клиника очилган. 1930-1935 йилларда клиникага И.М.Чижин раҳбарлик қилган. 1935-1938 йиллари клиникага ҳамда травматология ва суяк сили курсига профессор С.Ф.Коуфман раҳбарлик қилган, улар 150 та илмий иш муаллифидир. Ўзбекистонда 1931 йилда ташкил этилган травматология ва ортопедия институтига раҳбарлик қилган.

Берлинер Борис Исаевич 1957 йилдан 1962 йилгача кафедрага раҳбарлик қилган. Унинг қўл остида 14 та номзодлик ва 2 та докторлик диссертациялари бажарилган. Улар 90 та илмий иш, жумладан 5 та монография муаллифидир.

1962 йилдан 1971 йилгача травматология ва ортопедия кафедрасини тиббиёт фанлари номзоди доцент В.А.Сорокина бошқарган.

Ўзбекистонда травматология ва ортопедия кафедраси илмий-тадқиқот институти қошида ташкил этилган, кейинчалик 14-шаҳар шифохонасида 80 ўринга эга бўлган ўзининг мустақил клиник базасига кўчирилган, кейинроқ эса шошилинч ёрдам клиник касалхонасининг травматология бўлимида 60 ўринга эга бўлган, хамда 1967 йилдан бошлаб 6-шаҳар касалхонасининг травматология бўлимида ўз базасига эга бўлган.

Кариев Марат Хикматович 1971 – 1979 йилларда кафедрага раҳбарлик қилган. Ўзбекистон нейрожарроҳлари уюшмасининг раиси бўлган. Республика ихтисослаштирилган нейрожарроҳлик илмий-амалий тиббиёт марказининг асосчисидир. 1971 йили Травматология, ортопедия кафедраси ва харбий-дала жарроҳлиги алоҳида курсларини бирлаштирилиб ягона травматология, ортопедия ва харбий дала жаррохлиги кафедраси ташкил қилинган, кафедрага раҳбар этиб тиббиёт фанлар доктори М.Х.Кариев тайинланган.

1979 йили кафедра бўлиниб алохида нейрожарроҳлик кафедраси хамда алоҳида травматология ва ортопедия кафедрасига айланган. Нейрожаррохлик кафедрасига раҳбар этиб профессор М.Х.Кариев тайинлаган бўлса, травматология ва ортопедия кафедрасини 1980-1983 йилларда профессор М.Д.Дусмуратов, 1984-1990 йилларда травматология ва ортопедия кафедрасига Ш.Ш.Хамраев раҳбарлик қилди.      

1990 йилда Тошкент тиббиёт институти I- ва II-институтларга бўлинди. Нейрожарроҳлик, харбий-дала жарроҳлиги, травматология ва ортопедия кафедраси ташкил этилди, хамда кафедрага профессор М.Х.Кариев раҳбар этиб тайинланди.

Сўнг кафедра ўз клиник бўлимига эга бўлиб, у 400 ўриндан иборат (70 та травматолгик ва ортопедик, 220 та нейрожарроҳлик, 100 та куйишдаги жарроҳлик инфекциялари учун ўринлар) Республика нейрожарроҳлик ва куйиш марказини ўз ичига олди, у замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва малакали ходимлардан иборат эди.

2006 йилдан бошлаб, Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилганидан кейин, кафедрага раҳбар этиб т.ф.д., профессор Ходжанов И.Ю. тайинланди.

 

С.Ф.Коуфман

Б.И.Берлинер

М.Х.Кариев

1971 йилдан то хозирги вақтгача кафедрага раҳбарлик қилганлар:

Кариев Марат Хикматович 1971-1979 йилларда кафедрага раҳбарлик қилган. Ўзбекистон нейрожарроҳлари уюшмасининг раиси бўлган. Республика ихтисослаштирилган нейрожарроҳлик илмий-амалий тиббиёт марказининг асосчисидир. 1971 йили травматология, ортопедия кафедраси ва харбий-дала жарроҳлигининг алоҳида курсларини бирлаштирилиб, ягона травматология, ортопедия ва харбий дала жаррохлиги кафедраси ташкил қилинган, кафедрага раҳбар этиб тиббиёт фанлар доктори М.Х.Кариев тайинланган. 1979 йили кафедра бўлиниб, алохида нейрожарроҳлик кафедраси ва алоҳида травматология ва ортопедия кафедрасига айланган. Нейрожаррохлик кафедрасига раҳбар этиб профессор М.Х.Кариев тайинлаган.

Кариев Марат Хикматович 1990 йилдан 1997 йилгача 1-Тошкент Давлат Тиббиёт Институтида травматология – ортопедия, ҳарбий дала жарроҳлиги ва нейрожарроҳлик кафедраси мудири бўлган.

Дусмурадов Мирзабек Дусмурадович 1980-1983 йилларда кафедрага раҳбарлик қилган. 1980-1984 йилларда ЎзР ССВ ТОИТИ раҳбари бўлиб ишлаган. 60 та илмий ишлар муаллифи. «1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан уруши давридаги улуғ меҳнати учун» нишони билан тақдирланган.

 

Ҳамраев Шахоб Шамсиевич ТВМОИ  травматология ва ортопедия кафедраси мудири ва хирургия факультетининг декани (1975-1985йй.). ТашДавТИ ўқув ишлари бўйича проректор (1985-1987йй.), Ўзбекистон ССВ бош  травматолог-ортопеди (1983-1987 йй.). Ўзбекистон ССВ вазир ўринбосари (1987-1990йй.). I-ТошДавТИ травматология-ортопедия кафедрасининг мудири (1984-1990 йй).
Азизов Мирҳаким Жавҳарович 1998 – 2004 йиллларда I-Тошкент Давлат Тиббиёт Институтида травматология – ортопедия ва ҳарбий дала жарроҳлиги кафедрасини бошқарган (кафедрадан нейрохирургия ажралиб чиққан).

 

Кариев Гайрат Маратович 2005 – 2006 йилларда Тошкент Тиббиёт Академияси ташкил этилганлиги сабабли, травматология – ортопедия, ҳарбий дала жарроҳлиги ва нейрожарроҳлик кафедрасини бошқарган (кафедрага нейрохирургия курси қўшилган).
 
Ходжанов Искандар Юнусович 2004 йилдан I-Тошкент Давлат Тиббиёт Институтида травматология – ортопедия ва ҳарбий дала жарроҳлиги кафедрасини ва кейинчалик 2006 йилдан 2011 йилгача Тошкент Тиббиёт Академиясининг травматология – ортопедия, ҳарбий дала жарроҳлиги ва нейрожарроҳлик кафедрасини бошқарган.

Ҳозирда Республика Травматология ва ортопедия ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказини болалар травматологияси, умуртқа поғонаси ва кўкрак қафаси деформация бўлимига раҳбарлик қилиб келмоқда.

Асилова Саодат Убайевна 2011 – 2015 йилларда Тошкент Тиббиёт Академиясининг травматология – ортопедия, ҳарбий дала жарроҳлиги ва нейрожарроҳлик кафедрасини мудири бўлган.
Хужаназаров Илхом Эшкулович 2015 йилдан ҳозиргача травматология – ортопедия, ҳарбий дала жарроҳлиги ва нейрожарроҳлик кафедрасини мудири лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Травматология ва ортопедия бўйича таълим бериш тарихида энг самарали давр бу травматология, ортопедия, харбий-дала жарроҳлиги ва нейрожарроҳлик кафедраси ташкил қилингандан кейинги давр хисобланади. Бу даврдан бошлаб, травматология, ортопедия, харбий-дала жарроҳлиги ва нейрожарроҳлик бўйича ҳамма соатлар ажратилганидан кейин, хамда улар битта кафедрада бирлаштирилганидан бошлаб, профилланган дастурларга мувофиқ даволаш ва стоматология факультетларида таълм бериш имкони юзага келди.

Ўзбекистон олимларининг салохиятини қўллаган холда амалий машғулотлар  ва маърузалар бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқилди.

Кафедра травматология, ортопедия, харбий-дала жарроҳлиги ва нейрожарроҳлик асосларини ўқитиш билан бир қаторда бутун йиллар давомида малакали травматолог-ортопед, жарроҳлар ва нейрожарроҳ кадрларни тайёрлаш билан ҳам шуғулланган. Кафедра қошида Ўзбекистоннинг барча шаҳарлари ва қўшни республикалардан кўп сонли амалдаги шифокорлар тайёргарликдан ўтдилар.

Кафедра жамоасининг илмий-тадқиқот ишлари травматология, ортопедия, харбий-дала жарроҳлиги ва нейрожарроҳликнинг энг долзарб масалалари  билан боғлиқ бўлиб, аввалги йилларда танланган йўналишларни ривожлантириб борган.

Ўтказилган тадқиқотлар жараёнида катта илмий-амалий ахамиятга эга бўлган амалий муҳим маълумотлар қўлга киритилган.

1980-1990 йилларда кафедра ходимлари томонидан 7 та монография, кафедра ташкил қилинганидан бошлаб жами 21 та монография нашр қилинган.

Кафедра ходимлари томонидан нашр қилинган ишларнинг умумий сони 500 дан ошади, улардан 171 таси – 1980-1990 йй ёзилган. Бу давр мобайнида 21 та услубий тавсияномалар ва 40 та рационализаторлик таклифлари нашр қилинган.

Шунингдек кафедрада Б.И.Берлинер (1935), А.А.Терехина (1945), В.Н.Бехтерева (1944), В.А.Сорокина (1946), Е.В.Лузина (1957), Р.Ахмеджанова (1961), А.Х.Абдугафуров (1962), И.Х.Ишанходжаев (1962), Ш.Б.Тургунов (1963), Б.В.Шаварин (1964), Н.Ф.Файзуллаев (1965), И.Р.Юнусметов (1966), Ю.А.Топоров (1968), М.А.Лобова (1968), С.М.Гринштейн (1969), А.Е.Ким (1972), К.К.Кабилов (1972), Л.А.Бурлева (1973), Г.А.Алиходжаева (2000), К.З.Имамназаров, Т.И.Азаровалар, 1990 йилдан кейин эса кафедрада Саидов Г.Н. (2007), Бобоев Д. (2007), Хайдаров А.К. (2018), Ашрапов Ж.Р. (2018), Алимов И.Р. (2019), Ахмедиев Т.М. (2020) ва бошқалар муваффақиятли номзодлик хамда докторлик диссертацияларини ҳимоя қилишган.

Кафедрадаги илмий тадқиқотларга талабалар ҳам жалб қилинади. 2020 йил давомида, тўгарак ташкил қилинганидан бери, талабаларнинг илмий анжуманларига 70 дан ортиқ ишлар тақдим этилган. Талабалар илмий тадқиқотлари мавзуси кафедра тадқиқотларини давом эттиради. Илмий тўгаракнинг кўплаб иштирокчилари келажакда илмий тадқиқотчи-ходимлар даражасигача етадилар.

Кафедра жамоаси

Кафедра ходимлари травматологлар, жарроҳлар, нейрожарроҳ кадрларни тайёрлашга ва ахолига ихтисослаштирилган малакали ёрдам кўрсатишга катта хисса қўшдилар.

Хозирги кунда республиканинг барча вилоятларида кафедрада тайёргарликдан ўтган мутахассислар фаолият олиб бормоқдалар.

Хозирги кунда кафедра илмий ишининг мавзуий йўналиши «Республикада барча эпидемиологик холатларни хисобга олган холда таянч-харакат ва нейрожарроҳлик касалликларни ташхислаш, даволаш ва олдини олишнинг янги самарали усулларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш»дир.

This post is also available in: Russian English