Тошкент тиббиёт академияси 2-сон Травматология-ортопедия, ХДЖ ва нейрожаррохлик кафедрасида нейрожаррохликнинг замонавий жиҳатларига бағишланган халқаро онлайн вебинар бўлиб ўтди

Ташкилотчилар: 

профессор Шадманов А.К. – Тошкент тиббиёт академияси ректори

Хужаназаров И.Э. – т.ф.д., ТТА 2-сон Травматология-ортопедия, ХДЖ ва нейрожаррохлик кафедраси мудири

Алиходжаева Г.А. – т.ф.д., ТТА 2-сон Травматология-ортопедия, ХДЖ ва нейрожаррохлик кафедраси профессори

Вебинарда бош мия қон томирлари нейрохирургияси ва нейроонкология соҳасида Япониянинг етакчи нейрохирурги Хоккайдо шаҳри Асахикава тиббиёт университи профессори Манабу Киношита маъруза ўқидилар.

Вебинарда маърузалар турли мураккаб нейрохирургик касалликлар билан оғриган беморлар ташхиси ва нейрохирургик тактиканинг ўзига хос хусусиятларига бағишланди.

Вебинарда маърузалар нейроонкология, қон томир ва болалар нейрохирургияда микрохирургик нейроанатомия, клиник ва нейровизуализацион белгилар, каминвазив ва эндоскопик даволаш усулларига бағишланди.

Вебинар маърузалари:

  1. проф. Манабу Киношита (Асахикава университети, Хоккайдо, Япония)

«Бош мия ярим шарлари жаррохлик анатомияси»

  1. проф. Алиходжаева Г.А., Хасанов Х.А.

«Бош мия қоринча ва мия ичи ўсмалари эндоскопик цилиндрик жарроҳлиги»

  1. проф. Алиходжаева Г.А., Ахмедиев Т.М.

«Фиксацияланган орқа мия синдроми жаррохлиги».

This post is also available in: Uzbek

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.