Conducted by senior teacher UH Suvonov on “Injuries to the bones of the hand”

Очиқ дарс соат 08.30 да 1-сон Республика Клиник Шифохонасини травматология-ортопедия бўлимида тиббий-педагогика факультети Травматология –ортопедия, ХДЖ ва нейрожаррохлик кафедрасида Травматология-ортопедия фанидан тиббий-педагогика факультети 4 курс 403А гурух талабаларига “Қўл суякларини шикастланишлари” мавзусида бошланди.

Очиқ амалий дарсни кафедрани катта ўқитувчиси У.Х.Сувонов ўтказди.

Дарс хронометраж асосида олиб борилди. Талабалар давомати текширилди, дарсда барча талабалар қатнашаётганлиги қайд қилинди. Машғулотнинг кириш қисмида У.Х.Сувонов мавзунинг долзарблиги ва клиник амалиётдаги ахамияти хақида тушунча берди. Талабаларнинг мавзу бўйича мустақил тайёргарликлари билимлари “Айлана стол” интерфаол усули билан текширилди. Талабаларнинг қонспектлари кўриб чиқилди. Дарс назарий ва амалий қисмлардан (40/60 ) иборат бўлиб, назарий билимларни ўзлаштириш ва мустахкамлаш учун янги педагогик технологиялар: “Балиқ скелети”, “Кластер”, “SWOT-тахлили” интерфаол усуллардан фойдаланилди. Машғулотнинг амалий қисмида ўқитувчи бошчилигида мустақил ишлаш,  кичик гурухларда ишлаш, “Кейс стади”, дискуссия – ўқитиш шакллари орқали тематик беморлар кўрилди, уларнинг касаллик тарихи, даволаш режаси, тавсия варакаси тахлил қилинди ҳамда амалий кўникмалар ўзлаштирилди. Мавзуга оид вазиятли масалалар ва тест ечиш орқали талабаларнинг ўзлаштириш даражаси назорат қилинди. Машғулот якунида талабалар рейтинг тизими асосида баҳоланди ва рейтинг бали талабаларга эълон қилинди.

This post is also available in: Uzbek Russian

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.