Тошкент тиббиёт академияси 2-сон Травматология-ортопедия, ХДЖ ва нейрожаррохлик кафедраси нейрожаррохликнинг замонавий жиҳатларига бағишланган халқаро онлайн вебинарга таклиф этади

Ташкилотчилар: 

профессор Шадманов А.К.Тошкент тиббиёт академияси ректори

Хужаназаров И.Э. – т.ф.д., ТТА 2-сон Травматология-ортопедия, ХДЖ ва нейрожаррохлик кафедраси мудири

Алиходжаева Г.А. – т.ф.д., ТТА 2-сон Травматология-ортопедия, ХДЖ ва нейрожаррохлик кафедраси профессори

Вебинарда бош мия қон томирлари нейрохирургияси ва нейроонкология соҳасида Япониянинг етакчи нейрохирурги Хоккайдо шаҳри Асахикава тиббиёт университи профессори Манабу Киношита томонидан маъруза ўқилади.

Вебинарда маърузалар турли мураккаб нейрохирургик касалликлар билан оғриган беморлар ташхиси ва нейрохирургик тактиканинг ўзига хос хусусиятларига бағишланади.

Вебинарда маърузалар нейроонкология, қон томир ва болалар нейрохирургияда микрохирургик нейроанатомия, клиник ва нейровизуализацион белгилар, каминвазив ва эндоскопик даволаш усулларига бағишланади.

Вебинар кенг доирадаги тингловчиларда қизиқиш уйғотади: нейрохирурглар, неврологлар, нейровизуализация мутахассислари, нейрофизиологлар, онколог-радиологлар, жумладан ушбу мутахассисликлар бўйича бакалавр, магистратура ва клиник ординатура  талабалари.

Ўтказиш куни: 25 февраль 2023 йил

Ўтказиш вақти: 10:00 – 12:30

Ўтказиш жойи:  ZOOM платформаси

https://us02web.zoom.us/j/83399863897?pwd=b0c3RmFYcXZrMkM1eGgyK01zQkxkQT09

Конференция ID рақами: 833 9986 3897

Пароль: 651761
Вебинар маърузалари:

25.02.2023. 10:00-11:00

проф. Манабу Киношита (Асахикава университети, Хоккайдо, Япония)

«Бош мия ярим шарлари жаррохлик анатомияси»

25.02.2023. 11:00-11:30

проф. Алиходжаева Г.А., Хасанов Х.А.

«Бош мия қоринча ва мия ичи ўсмалари эндоскопик цилиндрик жарроҳлиги»

25.02.2023. 11:30-12:00

проф. Алиходжаева Г.А., Ахмедиев Т.М.

«Фиксацияланган орқа мия синдроми жаррохлиги».

25.02.2023. 12:00-12:30  Мухокама  

 

This post is also available in: Russian English

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.