Травматология-ортопедия,ХДЖ ва нейрожаррохлик кафедраси профессор ўқитувчилари ҳамда талабалар билан биргаликда 11-май 2018йил куни Хотира ва Қадрлаш Майдонига ташриф буюришди. Хотира ва қадрлаш майдони — Тошкент шаҳридаги меъморий мажмуа; 1999 й. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси ва раҳбарлигида барпо этилган.
Хотира ва қадрлаш майдони Мустақиллик майдонининг шимолий хиёбонида, мангу аланга ёдгорлиги атрофида жойлашган бўлиб, майдон кенглигини давом эттириб туради. Майдоннинг тўрига Мотамсаро она ҳайкали ўрнатилган (ҳайкалтарош И. Жабборов). Хиёбоннинг узунлиги 60 метр, унинг шимолий ва жанубий томонида айвонлар қад кўтарган, айвонлар токчаларига ўрнатилган металл тахталарга иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонлик барча жангчиларнинг исми шарифи битилган. Айвонлар миллий анъанавий меъморлик услубида устунли, васса жуфтли қилиб қурилган. Мажмуани бунёд этишда ва ўймакорлик билан жозибадор безашда республикадаги моҳир усталар: А.А6дуллаев (Қўқон), Х. Боғбеков (Хоразм), Ҳ. Одилов, С. Раҳматуллаев (Тошкент), Соҳибназаров (Самарканд), Й.Тўлаганов (Андижон) шогирдлари билан биргаликда қатнашган (худди шундай меъморий иншоотлар республика вилоятларининг марказларида ҳам бунёд этилган).
Травматология-ортопедия, ХДЖ ва нейрожаррохлик кафедраси ходимлари ва талабалар Хотира ва қадрлаш майдонига ташрифидан улкан таассуротлар олишди.