PROFESSOR-O’QITUVCHI TARKIBI

This post is also available in: English (English) Русский (Russian)

ХУЖАНАЗАРОВ ИЛХОМ ЭШКУЛОВИЧ

Тиббиёт фанлари доктори.

Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий-педагогика факультети Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ кафедра мудири.

1973 йилда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида таваллуд топган.

Маълумоти:

1996 йилда Самарқанд Давлат Тиббиёт институтини тамомлаган. 1997 йилда Самарқанд вилояти Болалар жарроҳлиги Илмий маркази интернатурасини томомлаган. 2000 йилда ЎзР ССВ ТОИИИ клиник ординатурасини «Травматология ва ортопедия» мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти:

1997-1998 йй. – Самарқанд вилояти Оқдарё тумани марказий шифохонаси бўлим жарроҳи. 1998-2000йй ЎзРССВ трвматология ва ортопедия ИИИ қошида клиник ординатурани ўтган. 2000-2003йй. – ЎзРССВ ТОИИИ аспиранти ва 2004 йилда 14.00.22 – Травматология ва ортопедия мутахассислиги бўйича «Янги шина ёрдамида болаларда сон суягининг диафизар синишларини даволаш» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1999-2002йй – Республика Тез Тиббий Ёрдам Илмий Маркази Болалар уюшган жароҳатлари бўлимининг Навбатчи-травматологи. 2003 йилдан 2008 йилгача Тошкент тиббиёт Академияси Травматология-ортопедия ва ХДЖ бўлими ўринбосари, кейин эса доценти сифатида фаолият олиб борган.  2003-2008 йй. – ЎзР ССВ ТОИИИ кичик илмий ходим, кейин эса катта илмий ходим. 2008-2009йй – АҚШ Пенсильвания Университети гранти асосида Пенсилвания Университети Орқа Жарроҳлар Дивизионида малака оширишни ўтган (Research Fellow of Division of Spine  Surgery of University of Pennsylvania, USA). 2009-2015 йй. ЎзР ССВ ТОИИИ қошида катта илмий ходим бўлиб ишлаган. 2011-2013йй. Президентнинг «Истъедод» Фонди қўллаб қувватлаши остида Г.И.Турнер номидаги Болалар Илмий-тадқиқот ортопедия институтида докторантурадан ўтган (Санкт-Петербург ш., РФ) 2015 йилнинг 1 июнидан бошлаб Тошкент тиббиёт Академияси Тиббиёт-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлимига раҳбарлик қилади.

Илмий фаолияти:

2004 йилда 14.00.22 – Травматология ва ортопедия мутахассислиги бўйича профессор Хўжаева Р.Р. рахбарлиги остида «Янги шина ёрдамида болаларда сон суягининг диафизар синишларини даволаш» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.

2017й. Ходжанов И.Ю. раҳбарлиги остида  «Жароҳатланишдан кейинги тирсак бўғими деформацияларини даволашнинг дифферентланган жарроҳлик тактикаси» мавзусида 14.00.22 – Травматология ва ортопедия мутахассислиги бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Болалар ва катталарда умиртқа патологияси, умиртқа деформацияларини ортопедик даволаш, ҳамда умиртқада каминвазив жарроҳлик аралашувлари масалалари  билан шуғулланади. Асос докторонтуранинг 3 та диссертация мавзуси, 1 та докторлик ва 10 дан ортиқ магистрлик диссертацияларининг илмий раҳбаридир. 100 дан ортиқ илмий ишлари нашр қилинган. 10 кашфиёт муаллифи.

Педагогик фаолияти:  Тиббий-педагогика факультети бакалавр талабалирига «Травматология ва ортопедия» ва «Ҳалокатлар тиббиёти» фанлари бўйича амалий машғулотлар ўтади ва маърузалар ўқийди «Травматология ва ортопедия» мутахассислиги бўйича клиник ординатура раҳбаридир. Таълим бериш стажи – 15 йил

АСИЛОВА САОДАТ УБАЙЕВНА

Тиббиёт фанлар доктори, профессор.

Тошкент тиббиёт Академияси Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлими Тиббий-педагогика факультети профессори, «Травматология ва ортопедия» йўналиши бўйича дастур раҳбари.

1954 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Маълумоти:

1977 йилда Ўртаосиё Тиббийт Педиатрия институтини тамомлаган. 1978 йилда Тошкент ш. 7-сонли Шаҳар шифохонасининг интернатурасини тамомлаган. 1984 йилда «Травматология ва ортопедия» мутахасисслиги бўйича  Тошкент Шифокорлар Малакасини ошириш Институтининг клиник ординатурасини тамомлаган. 

Меҳнат фолияти::

1978-1982 йй. – Тошкент ш. 7-сонли Шаҳар шифохонасининг шифокор-травматологи. 1984 йилдан 1985 йилгача Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 3-клиникасида шифокор-травматолог бўлиб ишлаган. 1985-1988 йй – Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 3-клиникасида бўлим бошлиғи. 1988-1990 йй. – Тошкент Давлат Тиббиёт институтининг Травматология ва ортопедия бўлими катта лаборанти. 1990-1998 йй. – Тошкент Давлат Тиббиёт институтининг Травматология ва ортопедия бўлими ёрдамчиси. 1998-2005 йй. – Тошкент Давлат Иккинчи Тиббиёт институтининг Травматология ва ортопедия бўлими  профессори. 2005-2011 йй. – Тошкент тиббиёт Академияси Тиббий-педагогика факультети Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлими профессори. 2011 йилдан 2015 йилгача – ТТА Тиббий-педагогика факультети Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлимига бошчилик қилган. 2015 йилдан бошлаб ТТА Тиббий-педагогика факультети Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлими профессори ва «Травматология ва ортопедия» йўналиши бўйича магистирлик дастурининг раҳбари хисобланади.

Илмий фаолияти.

1997 йилда 14.00.22 – Травматология ва ортопедия мутахассислиги бўйича «Билак ва бармоқларнинг жароҳатлардан кейинги контрактурасини аппаратли-хирургик йўл билан даволаш» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Билак жарроҳлиги, болалар ва катталар травматология ва ортопедияси, товон (оёқ панжаси) жарроҳлиги масалалалари билан шуғулланади.

SICOT ташкилотининг фаол аъзосидир. 5 нафар фан номзодларини тайёрлаган, 3 нафар докторантларнинг илмий маслахатчисидир Унинг раҳбарлиги остида ИСС 11.01 «Қўл кафти суяги синишларини даволашни такомиллаштириш»; АДСС 28.14 «Хитозан ва модифицирланган хитозанни жароҳатланишдан кейинги остеопарозни даволашда қўллашни асослаб бериш» грантлари бажарилган; АДСС 15.27.10 «Оёқ панжасининг 1-бармоғи деформациясини жарроҳлик йўли билан даволаш ва оёқ кафти суякларни узайтиришни такомиллаштириш» гранти бажарилмоқда. 100 дан ортиқ мақолалар, 200 дан ортиқ тезислар, 10 дан ортиқ кашфиётлар ва фойдали моделлар, 3 та монография, 20 дан ортиқ услубий тавсиялар муаллифи. 10 дан ортиқ магистрлик диссертацияларининг илмий раҳбаридир. Билак ва оёқ панжаси жарроҳлиги, йирик бўғимлар ортопедияси  ва ортопедия, хамда травматологияда каминвазив жарроҳлик техникалари масалалари билан шуғулланади.

Педагогик фаолияти:

Тиббий-педагогика факультети бакалавриат талабаларига «Травматология ва ортопедия» ва «Ҳалокатлар тиббиёти» фанлари бўйича маърузалар ўқийди. «Травматология ва ортопедия» йўналиши бўйича дастур раҳбари ва магистратура талабаларининг модераторидир. Педагокик стажи: 30 йил.

АЛИХОДЖАЕВА ГУЛЬНАРА АЛАУТДИНОВНА

тиббиёт фанлар доктори, Тиббий-педагогика факультети Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлими профессори

Алихўжаева Г.А. 1945 йил 10 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган.  1967 Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг даволаш факультетини тугаллаган. 1967-1969 йилларда Тошкент Давлат Тиббиёт Институти Нормал физиология бўлимида ўқувчи-толиб бўлган. 1969-1970 йилларда Тошкент Давлат Тиббиёт Институти Нормал физиология бўлимида ёрдамчи бўлиб ишлаган. 1970-1971 йилларда Рентгенология, онкология ва радиология Илмий Изланиш Институтида шифокор бўлиб ишлаган. 1971-1975 йилларда ТошБошҚурилишнинг тиббиёт санитария бўлимида ординатор шифокор бўлиб ишлаган. 1974 йилда «Болалар бош мия орқа суяги чуқурчасининг клиникаси, ташхиси ва ва уни медулобласт билан даволаш» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1975-1997 йилларда Тошкент Давлат Тиббиёт Институти Нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлими ёрдамчиси. 1997-2002 йилларда ички ўриндошлик бўйича Тошкент Давлат Тиббиёт Институти Нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлими профессори, хамда бир вақтда даволаш факультети декнининг ўринбосари. 2001 йилда «Болаларда мияча ва 4-ошқозонча ўсмалари» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2005 йилдан бошлаб то ҳозирги кунга қадар Тошкент Тиббиёт Академияси Тиббий-педагогика факультети Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлими профессори. 100 дан ортиқ илмий ишлар, 2 та кашфиёт, 1 та монография  ва 6 та услубий тавсиялар муаллифидир. Унинг раҳбарлиги остида 3 та номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинган. Даволаш фаолиятини РКШ №1 Нейротравматология бўлимида олиб бормоқда.

КОСИМОВ АЪЗАМ АЗИМОВИЧ

PhD, Тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ кафедра доценти

Қосимов А.А. 1980 йилда Бухоро вилоятида ўқитувчилар оиласида туғилган, миллати ўзбек, партиясиз.

1997 йилда ўрта мактабни тамомлагач, Тошкент Давлат Тиббиёт Институтининг педиатрия бўлимига ўқишга кирган, хамда уни 2004 йилда тамомлаган. 2005-2008 йилларда Тошкент Педиатрия Тиббиёт институтида болар травматология ва ортопедияси бўйича магистратурани ўқиган. 2004-2009 йилларда Тошкент ш. Ижодий марказида тиибёт курсига раҳбарлик қилган. ЎзР ССВ Травматология ва ортопедия Илмий-изланиш институтида аспирантурада ўқиган, «Болаларда узун суяклар рефрактурасининг клиник-морфологик хусусиятлари ва уларни даволашнинг ўзига хослиги» мавзусида илмий иш бажарган, 2017 йилдан бошлаб диссертация мавзуси Республика Ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази  Илмий Кенгаши мажлисининг 9-сонли протоколи билан «Болаларда елка олди суяклар қайта синишлари (рефрактура) ва уларни даволашнинг ўзига хослиги» мавзусида қайта тасдиқланган. 2013-2014 йилларда Яккасарой тумани қўп қиррали поликлиникасининг қабул бўлимида навбатчи-шифокор, травматолог-ортопед, хамда Тошкент шаҳри 2-Шаҳар Болалар Жарроҳлик касалхонаси травматология ва ортопедия бўлимида травматолог-ортопед шифокор. 2014 йилда «Академик Г.А.Илизаров номидаги қайта тиклаш травматологияси ва ортопедия» ДФБТ малакасини оширишда бўлган, Қўрғон ш. 2015 йилдан то ҳозирги кунга келиб Тошкент Тиббиёт Академияси  Тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлими ёрдамчиси бўлиб ишлайди. Бўлимнинг ўқув ишларига жавобгар.

Диссертация мавзуси бўйича 34 та илмий ишлар чоп этилган, улардан 11 та мақола (3 та узоқ, 3 та яқин чет давлатларида ва 5 та махаллий ойномаларда), 19 та тезис, 3 та патент (дастур махсули), 1 та услубий тавсия. Диссертация ишлари материаллари билан бир неча марта чет элликлар иштирокидаги республика илмий анжуманларида ва яқин чет мамлакатлари анжуманларида ўз хабарлари билан иштирок этган.. Даволаш фаолиятини 1-Республика Клиник Касалхонасининг Травматология бўлимида олиб бормоқда.

СУВОНОВ УКТАМ ХОЛМУРАДОВИЧ

Тиббий-педагогика факультети Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлими катта ўқитувчиси

Сувонов Ў.Х.  1973 йил 20 августда Самарқанд вилоятида туғилган. 1997 йилда Самарқанд Давлат Тиббиёт Институтининг даволаш факультетини тамомлаган. 1997-1998 йилларда Самарқанд Давлат Тиббиёт Институти интернатурасини ўтаган. 1998-2001 йилларда Самарқанд вилояти Норпой тумани марказий касалхонасида жарроҳ бўлиб ишлаган. 2001-2002 йилларда Самарқанд шаҳар тез тиббий ёрдам пунктида педиатор шифокор бўлиб ишлаган. 2002-2006 йилларда Республика Шошилинч Тиббий ёрдам Илмий маркази Самарқанд филиали жарроҳлик бўлимида жарроҳ бўлиб ишлаган. 2006-2014 йилларда Тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлими ёрдамчиси. 2014 йилдан бошлаб ҳозирги кунга келиб Тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлимининг катта ўқитувчисидир.  Даволаш  фаолиятини 1-Республика Клиника Касалхонасининг Травматология бўлимида олиб бормоқда.

АШРАПОВ ЖАМШИД РАУПОВИЧ

Тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ кафедра ассистенти,PhD

Ашрапов Ж.Р. 1981 йил 5 январда Тошкент шаҳрида туғилган. 2005 йилда 1-Тошкент Тиббиёт Институтининг даволаш факультетини тамомлаган. 2005-2008 йилларда Тошкент Тиббиёт Академиясининг нейрожарроҳлик бўлими магистратурасида тахсил олган. 2008 йилдан то ҳозирги кунга келиб Тошкент Тиббиёт Академияси  Тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлими ёрдамчиси. 2014 йилдан бошлаб  Тошкент Тиббиёт Академияси  Тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлимининг катта илмий ходим толибидир. 2018 йилда 14.00.28 – Нейрохирургия мутахассислиги бўйича Ph.D илмий даражасини олиш учун «Болаларда бош миянинг супратенториал глиал ўсмалари (клиникаси, ташхиси, даволаш ва башоратлаш)» мавзусида химоя қилди.   2-йил таълимдаги магистратура талабалари модератори. Даволаш фаолиятини РИИАНЖМ болалар нейрожарроҳлиги бўлмда олиб бормоқда.

КАЗАКОВ ШЕРЗОД ЖУМАНАЗАРОВИЧ

Тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ кафедра ассистенти

Казаков Ш.Ж. 1985 йил 1 май Хоразм вилоятида туғилган. 2009 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясининг даволаш бўлимини тамомлаган. 2009-2012 йилларда Тошкент Тиббиёт Академиясининг нейрожарроҳлик  бўлимининг магистратурасида тахсил олган. 2012 йилдан то ҳозирги кунга келиб Тошкент Тиббиёт Академияси  Тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлимининг ёрдамчиси. 5-босқич бакалавр талабалари учун нейрожарроҳлик бўйича машғулотлар олиб боради.  Даволаш фаолиятиниРКШ №1 Нейротравматология бўлимида  олиб бормоқда.

ТАШМАТОВ ШАВКАТ НАСРИТДИНОВИЧ

Тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ кафедра ассистенти

Тошматов Ш.Н. 1982 йил 9 мартда Самарқанд вилоятида туғилган. 2008 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясининг тиббий-педагогика  бўлимини тамомлаган. 2008-2011 йилларда Тошкент Тиббиёт Академиясининг нейрожарроҳлик бўлими магистратурасида тахсил олган. 2011 йилдан то ҳозирги кунга келиб Тошкент Тиббиёт Академияси  Тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлими ёрдамчиси. Бўлимнинг Маънавият-маърифат ишларига жавобгар. Магистратурада нейрожарроҳлик бўйича машғулотлар олиб боради. Даволаш фаолиятини РИИАНЖМ болалар нейрожарроҳлиги бўлмида олиб бормоқда.

ТУРДИБЕКОВ БОБУР САИДОВИЧ

Тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ кафедра ассистенти

Турдибеков Б.С. 1982 йил 2 апрелида Жиззах вилоятида туғилган. 2007 йилда Тошкент Педиатрия Тиббиёт институти педиатрия бўлимини тамомлаган. 2007-2010 йилларда  Тошкент Тиббиёт Академияси  Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлими магистратурасида тахсил олган. 2011 йилдан то ҳозирги кунга келиб Тошкент Тиббиёт Академияси  Тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлими ёрдамчиси. Магистратуранинг 2-босқичи бўйича жавобгар. Даволаш фаолиятини 1-Республика Клиник Касалхонасининг Травматология бўлимида олиб бормоқда.

ЮГАЙ АЛЬБЕРТ ВАЛЕНТИНОВИЧ

Тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ кафедра ассистенти

Югай А.В. 1981 йил 1 январида Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясининг даволаш  бўлимини тамомлаган. 1998-1999 йилларда 1-Тошкент Давлат Тиббиёт Институти рухий касалликлар ва наркология бўлимида лаборант бўлиб ишлаган. 2008-2011 йилларда  Тошкент Тиббиёт Академиясининг Тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлими магистратурасида тахсил олган. 2011-2012 йилларда Тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлимида лаборант бўлиб ишлаган.  2012 йилдан то ҳозирги кунга келиб Тошкент Тиббиёт Академияси  Тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ бўлими ёрдамчиси. Даволаш фаолиятини 1-Республика Клиник Касалхонасининг Травматология бўлимида олиб бормоқда.

 
 

БОБОЕВ БЕКЗОД АХМАДБЕК УГЛИ

Тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ кафедра ассистенти

Республика Нейрожарроҳлик Илмий маркази базасида (негизида) бош-мия жароҳатлар ва шошилинч нейрожарроҳлик муаммолари билан шуғулланади. Бобоев Бекзод Ахмадбек ўғли,  1978 йилда Тошкент ш. туғилган. 1985 йилда ўрта мактабга борган ва 1995 йилда ўқишни аъло баҳолар билан тамомлаган. 1996 йилда Иккинчи Тошкент Тиббиёт институтининг даволаш факультетига кирган. 2003 йилда умумий амалиёт шифокори мутахассислиги билан олийгохни тамомлаган.  2003-2005 йилларда Иккинчи Тошкент Тиббиёт Академиясининг нейрожарроҳлик бўлими базасида Иккинчи Тошкент Тиббиёт институтида  нейрожарроҳлик мутахассислиги бўйича ординатурани ўтган. 2005 йилдан 2014 йилгача Тошкент Тиббиёт Академиясининг иккинчи клиникаси нейрожарроҳлик бўлимида нейрожарроҳ шифокор бўлиб ишлаган.  Иш жойида режа аосисда ва шошилинч келиб тушган беморларга ихтисослаштирилган нейрожарроҳлик ёрдамини кўрсатган. Нейрожарроҳ беморларни текшириш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш ишларини олиб борган, нейрожарроҳлик манипуляциялари ва операцияларида иштирок этган ва ўтказган. 2014 йилнинг 10 январидан бошлаб  Травматология,ортопедия, нейрожарроҳлик ва Харбий дала жарроҳлиги кафедрасида ёрдамчи бўлиб ишлайди. Даволаш фаолиятиниРКШ №1 Нейротравматология бўлимида  олиб бормоқда.

 

АХМЕДИЕВ МАХМУД МАНСУРОВИЧ

тиббиёт фанлари доктори, кафедра уриндош

Ахмедиев Махмуд Мансурович, 1960 й.  13 апрелида Тошкент ш. Ишчи оиласида туғилган.

1977 йилда ўрта мактабни тамомлаган ва шу йили ТошДавТИ даволаш факцльтетига кирган.

1983 йилда ТошДавТИ тамомлагач 01.08.1983 йилда бир йиллик интернатурани ўтиш учун шифокор-нейрожарроҳ сифатида ЎзР ССВ 2-Клиник шифохонасига кирган.  01.09.1984 йилдан 01.09.1992 йилгача ЎзР ССВ 2-Клиник шифохонасида шифокор-нейрожарроҳ лавозимида ишлаган. 1992 йилда тиббиёт фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун «Тошкент шаҳридаги болаларда ўткир бош-мия жароҳатлари таснифи (клиник-эпидемиологик тадқиқот)» мавзусида диссертация ишини химоя қилган.

01.09.1992 йилда эгаллаб турган лавозимидан ўз хохиши билан озод этилган.

 01.09.1992 йилдан 01.09.1997 йилгача Биринчи ТошДавТИ нейрожарроҳлик, харбий-дала жарроҳлиги ва  травматология кафедрасида кафедра ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

 01.09.1997 йилда эгаллаб турган лавозимидан ўз хохиши билан озод этилган.

  01.07.1997 йилдан Республика 1-нейрожарроҳлик марказининг нейрожарроҳлик бўлимига рахбар этиб тайинланган.  

07.01.1998 йилда Республика нейрожарроҳлик маркази Республика нейрожарроҳлик илмий марказига ўзгартирилган.

01.09.1998 йилдан ЎзР ССВ Республика нейрожарроҳлик илмий маркази болалар нейрожарроҳлиги бўлимига бўлим бошлиғи этиб тайинланди, хамда хозирги кунда ҳам шу лавозимда ишлаб келмоқда. 50 дан ортиқ илмий мақолалар, 8 та услубий тавсиялар, 100 дан ортиқ тезислар  муаллифи.  Кашфиётлар, фойдали моделлар ва компьютер дастурлари учун 6 та патентга эга. 2006 йилда «Болаларда оғир бош-мия жароҳатларининг клиникаси, ташхиси ва уларни хирургик даволаш» мавзусида докторлик диссертациясини химоя қилди. Имкон қадар нейрожарроҳлик марказининг жамоавий ҳаётида иштирок этади. 2003 йилда ЎзР ССВ шташдан ташқари Болалар бош нейрожарроҳи этиб тайинланди.

САБИРОВ ЖАСУРБЕК ОЛТИБОЕВИЧ

Тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ кафедра ассистенти

Сабиров Ж.О. 1990 йилнинг 24 январида Хоразм вилоятида туғилган. 2015 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясининг даволаш факультетини тамомлаган. 2015-2018 йилларда  Тошкент Тиббиёт Академияси нейрожарроҳлик кафедрасида магистратурани ўқиган. Хозирги кунга келиб Тошкент тиббиёт академияси тиббий-педагогика факультетининг Травматология-ортопедия, нейрожарроҳлик ва ХДЖ кафедрасининг ёрдамчисидир. 5-босқич бакалавр талабалари учун нейрожарроҳлик бўйича машғулотлар олиб боради. Даволаш фаолиятини     Ведет занятия по нейрохирургии для студентов 5 курса бакалавриата. Даволаш фаолиятиниРКШ №1 Нейротравматология бўлимида  олиб бормоқда.