Став одним целым будем народом, объединившись — родиной!

Жонажон Ўзбекистонимизнинг ўз миллий мустақиллигига эришганига ҳам 33 йил тўлмоқда. Бу – тарихан жуда қисқа давр. Аммо эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлар нуқтаи назаридан қаралса, бу даврни, сўзсиз минг йилларга татигулик тарихий босқич, дейишга ҳаққимиз бор.

Ҳақиқатдан ҳам, кўҳна тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ўзбек халқи ҳақли равишда фахрланиши, ифтихор қилишга арзийдиган яратувчилик ишларини бажарган, жаҳон ҳамжамияти, илғор фикрли олиму мутафаккирлар, маърифатли дунё алломалари томонидан ҳар доим эътироф этиб келинган. Уч минг йиллик бой тарихимизда ўзбек халқи ҳар доим яратувчанлиги, бунёдкорлиги, илм-фанга асосланган фаолияти билан барчани ҳайратга солиб келган. Шунингдек, жаҳон айвонида  икки марта Ренессанс, буюк Уйғониш даврига асос солганлар ҳам бизнинг бобокалонларимиз бўлади.

Айни пайтда ютимизнинг ер ости ва ер усти бойликларини ўзлаштириш, меҳнаткаш, яратувчанлик салоҳиятига эга бўлган халқимизни қул қилиб, унинг меҳнатидан фойдаланиш ҳар доим ҳам узоқ ва яқин босқинчиларнинг асл мақсади бўлган. Уч минг йиллик кўҳна тарих давомида 860 йил халқимиз турли давлатлар мустамлакачилиги остида яшаганини ҳам шу маънода тушуниш мумкин.

Бироқ, халқимиз энг оғир даврларда ҳам ўз миллий ўзлигини, ғурурини йўқотмади, яратувчанлик, йирик кашфиётлар қилиш, жаҳон тамаддунига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишдан иборат жаҳоний миссиясидан тўхтамади. Ана шу юксак мақсадлар бугун, Янги Ўзбекистон, Учинчи Ренессансни барпо этишга аҳд қилган халқимизни янги марралар сари илҳомлантирмоқда.

Бугун жаҳонда жиддий глобаллашув жарёнлари юз бераётган, турли ғоявий-мафкуравий таҳдидлар авж олаётган, қатор давлатларнинг ўз миллий манфаатларини амалга ошириш мақсадида барча воситалардан фойдаланишга авж бериши шароитда халқимизда юксак Ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш, миллий бирликни мустаҳкамлашдан ҳам муҳимроқ вазифа йўқ.

Бу масалаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 18 июль куни қабул қилган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорида ҳам алоҳида эътибор берилган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёни “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!”, деган бош ғоя асосида амалга оширилади.

 

This post is also available in: Узбекский

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.