16-20 октября 2023 года Министерством высшего образования, науки и инноваций была проведена неделя инновационных идей «InnoWeek – 2023» под девизом «Креативное образование и инновации — основа развития нового Узбекистана»

Мазкур ҳафталикнинг бош мақсади – хорижий ва миллий экспертлар, таҳлилчилар ўртасида Янги Ўзбекистондаги олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги ислоҳотлар, уларнинг моҳияти, мамлакатимизда вужудга келаётган мутлақо янги инновацион ривожланиш соҳасидаги устувор вазифалар тўғрисида фикр алмашишдан иборат.

Ҳафталик доирасидаги тадбирларда 20 дан зиёд мамлакатдан 250 дан ортиқ олий таълим, фан ва инновациялар соҳаси бўйича экспертлар иштирок иштирок этди. Жанубий Корея, Германия, Малайзия, Россия ҳамда Эрон Ислом Республикаси каби мамлакатларнинг 90 га яқин инновацион корхоналари жалб этилди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу йилги “Креатив таълим ва инновациялар – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси” шиори остида ташкил қилинган ҳафталик “Ёшлар”, “Стартаплар”, «Илм-фан ва тижоратлаштириш”, “Креатив таълим” йўналишларида ташкил қилинди.

Бир ҳафта давомида талабалар шаҳарчасидаги “Алпомиш” муз саройида “InnoWeek 2023″ инновацион маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада «Илм-фан ва тижоратлаштириш лойиҳалари”, “Ёшлар академияси”, “Стартап лойиҳалар”, “Креатив таълим” ва “Хорижий давлатлар” стендларида 150 га яқин ташкилотлар 200 дан зиёд инновацион маҳсулотлари билан иштирок этди. Бундан ташқари, вазирлик биносининг кўргазмалар залида Кузги тижоратлаштириш форуми доирасида кўргазма ташкил этилди. Унда Баҳорги тижоратлаштириш форумида танлов орқали саралаб олинган, тармоқ муаммоси ечимига қаратилган тижоратлаштириш ҳамда стартап лойиҳалари иштирок этди.

16 октябрь куни Инно технопаркда Ўзбекистон-Эрон ишбилармонлар форуми ҳамда вазирлик биносида Эрон ва Ўзбекистон ўртасида инновациялар ва технологиялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қуйи қўмита йиғилиши ўтказилди. 

17 октябрь куни Ҳафталикнинг расмий очилиш маросими ташкил этилди.

“InnoWeek-2023″ халқаро инновацион ғоялар ҳафталигининг биринчи куни – “Ёшлар куни”да МДҲ давлатлари ёш олимларининг “Ёшлар инновация тарафдори” шоири остидаги биринчи конгресси ташкил этилди. МДҲ давлатлари ёш олимларининг “Ёшлар инновация тарафдори” шоири остидаги биринчи конгрессида ташкилотга аъзо Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон давлатларининг инновация соҳасига масъул вазирликларнинг ёшлар инновацияси бўйича фаолият юритувчи 35 ёшгача бўлган ёш ходимлари ҳамда ёш олим, стартапчи ҳамда тадқиқотчилар иштирок этди. Конгресс доирасида ҳар бир давлатда илм-фан ва инновацион фаолиятда ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар юзасидан маълумотлар алмашиш, шунингдек, МДҲ давлатлари доирасида мазкур йўналишда ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

18 октябрь – Ҳафталикнинг иккинчи “Стартаплар” кунида Германия, Жанубий Корея, Италия ва БАА мамлакатлари экспертлари иштирокида “Startup Pitch”, “Ўзбекистон-Корея стартап куни”, “Энг муваффақиятли стартаплар ўртасида Demo day” тадбирлари ташкил қилинди.

 

Ушбу тадбирда ТТА 2-сон Травматология, ортопедия, ҲДЖ ва нейрохирургия кафедраси хам фаол қатнашди. Кафедра профессори Асилова Саодат Убаевна бошчилигидаги жамоа ўзининг “Постковид синдромини олдини олиш учун гемостаз тизимини текшириш ва прогноз қилиш усули” номли лойихаси билан муваффақиятли қатнашди.

This post is also available in: Узбекский Английский

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.