Ж.О. Сабиров томонидан очиқ амалий дарси ўтказилди

ТТА ТИББИЙ-ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ ТРАВМАТОЛОГИЯ-ОРТОПЕДИЯ, ХДЖ ВА НЕЙРОЖАРРОХЛИК КАФЕДРАСИДА “УМУРТКА ПОГОНАЛАРИ ШИКАСТЛАНИШЛАРИ ВА ДЕГЕНЕРАТИВ КАСАЛЛИКЛАРИ”МАВЗУСИДА КАФЕДРА АССИСТЕНТИ Ж.О.САБИРОВ ТОМОНИДАН ОЧИҚ АМАЛИЙ ДАРСИ ЎТКАЗИЛДИ

Қатнашдилар: кафедра проф. Г.А.Алиходжаева, т.ф.н. Ж.Р.Ашрапов, асс. Бобоев Б.А., асс. Казаков Ш.Ж., асс. Тошматов Ш. Тошкент педиатрия тиббиёт  институти Травматология-ортопедия, болалар травматологияси ва ортопедияси, нейрохирургия ва болалар нейрохирургияси кафедраси ассистенти т.ф.н. Рузикулов М.М. ва талабалар, клиник ординаторлар ва магистрлар.

Очиқ дарс соат 08.30 да Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий амалий тиббиёт марказида тиббий-педагогика факультети Травматология –ортопедия,ХДЖ ва нейрожаррохлик кафедрасида Травматология-ортопедия фанидан тиббий-педагогика факультети 5 курс 505С гурух талабаларига УМУРТКА ПОГОНАЛАРИ  ШИКАСТЛАНИШЛАРИ ВА ДЕГЕНЕРАТИВ КАСАЛЛИКЛАРИ” мавзусида бошланди.

Очиқ амалий дарсни кафедра ассистенти Ж.О.Сабиров ўтказди.

Дарс хронометраж асосида олиб борилди. Талабалардавомати текширилди. Машғулотнинг кириш қисмида Ж.О.Сабиров мавзунинг долзарблиги ва клиник амалиётдаги ахамияти хақида тушунча берди. Талабаларнинг мавзу бўйича мустақил тайёргарликлари билимлари “Айлана стол” интерфаол усули билан текширилди. Талабаларнинг қонспектлари кўриб чиқилди. Дарс назарий ва амалий қисмлардан (40/60 ) иборат бўлиб, назарий билимларни ўзлаштириш ва мустахкамлаш учун янги педагогик технологиялар: “Кроссворд”, “Кластер”, “SWOT-тахлили” интерфаол усуллардан фойдаланилди.

Машғулотнинг амалий қисмида ўқитувчи бошчилигида мустақил ишлаш, кичик гурухларда ишлаш, “Кейс стади”, дискуссия – ўқитиш шакллари орқали тематик беморлар кўрилди, уларнинг касаллик тарихи, даволаш режаси, тавсия варакаси тахлил қилинди ҳамда амалий кўникмалар ўзлаштирилди. Мавзуга оид вазиятли масалалар ва тест ечиш орқали талабаларнинг ўзлаштириш даражаси назорат қилинди. Машғулот якунида талабалар рейтинг тизими асосида баҳоланди ва рейтинг бали талабаларга эълон қилинди.

21декабрь 2018йил

This post is also available in: Russian

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.